Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
“Маънавият етакчиси” танлови: республика босқичи олдидан
💐 “Маънавият етакчиси” танлови: республика босқичи олдидан
🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида ўтказилган “Маънавият етакчиси” республика танловининг ҳудудий босқичи муваффақиятли якунланди.
Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган иштирокчилар эндиликда республика босқичи ҳамда семинарда қатнашиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.
✨ Ташриф давомида улар Ислом сивилизацияси маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда юртимизнинг бой маънавий мероси, буюк алломаларимизнинг илмий-маърифий фаолияти ва миллий қадриятларимизни тарғиб қилувчи экспозицияларни томоша қилдилар.
Ушбу ташриф иштирокчиларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, тажриба алмашиш ҳамда келгусидаги фаолияти учун янги ғоя ва ташаббуслар манбаи бўлди.