Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
“Маънавият етакчиси” – Ислом сивилизацияси марказидан бошланган маънавий сафар
💐 “Маънавият етакчиси” – Ислом сивилизацияси марказидан бошланган маънавий сафар
🇺🇿 Республика танлови иштирокчилари учун илк манзил Ислом сивилизацияси маркази бўлди. У ерда улар юртимизнинг бой маънавий мероси, буюк алломаларимизнинг илмий-маърифий фаолияти ва миллий қадриятларимизни тарғиб қилувчи экспозициялар билан яқиндан танишдилар. Ушбу ташриф уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, тажриба алмашиш ҳамда келгусидаги фаолиятлари учун янги ғоя ва ташаббуслар манбаи бўлди.
Шундан сўнг “Ренессанс” оромгоҳида Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари “Маънавият етакчиси” Республика танловида куч синашдилар. Бу шунчаки беллашув эмас, балки ёш авлод тарбиясига бағишланган ҳақиқий илҳом ва фидойилик дарси бўлди.
✅ Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг касбий маҳорати, лидерлик салоҳияти ва инновацион ёндашувларини намойиш этдилар. Натижада энг сара етакчилар аниқланди:
🥇 И ўрин — Рустамова Рушана Бахрамжоновна (Андижон шаҳридаги Президент мактаби)
🥈 II ўрин — Бегмуратова Зоя Асамаддиновна (Нукус шаҳридаги Президент мактаби)
🥉 III ўрин — Умаров Қобилжон Абдуғоппорович (Тўрақўрғон туман ихтисослаштирилган мактаби)
✨ “Ҳурматли танлов иштирокчилари ва ғолиблар! Сизлар маънавият соҳасида ҳақиқий етакчилик намунасини кўрсатдингиз. Сизларнинг меҳнатингиз ва фидойилигингиз ёш авлод тарбиясида муҳим пойдевордир. Бундай тадбирлар таълим муассасаларида миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат ва юксак маънавиятни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади. Барчангизга катта муваффақиятлар ва янги зафарлар тилайман!”
— Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова