Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Мамлакатимиздаги 883 мактабда 1 443 нафар хорижий тил эгалари ўқувчиларга таҳсил бериб келмоқда.

21.04.2026 403

✅ Мамлакатимиздаги 883 мактабда 1 443 нафар хорижий тил эгалари ўқувчиларга таҳсил бериб келмоқда.

Бунинг натижасида ўтган йиллар давомида ўқувчиларнинг хорижий тилни билиш даражаси сезиларли ўсди, хусусан тил билиш сертификатига эга мактаб ўқувчилари сони 2026-йилда 40 566 нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2021-йилга (10 960 нафар) нисбатан 3,7 баробарга ўсди.

2023–2024-ўқув йилидан бошлаб мактабларда иккита хорижий тилга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилиб, бугунги кунда бундай турдаги мактаблар сони 420 тага етказилди. Иккинчи хорижий тил сифатида танланган – инглиз, немис, франсуз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича ўқув дастурлари яратилди.

Мактабларда чет тили фанини ўқитиш сифатини янада яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳрида “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Илғор тажрибадан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг чет тили фанини ўзлаштириш даражаси асосида 3 та гуруҳга (яхши, ўрта ва паст) бўлиб ўқитиш белгилаб олинди. Аниқ йўналишларни белгилаб олиш мақсадида 326 та мактабнинг 38 минг нафар 11-синф ўқувчиларининг хорижий тилни билиш даражасини баҳоловчи тестлари (МОК) ўтказилди.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍