Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Мактабимизда Миллий кун!
Мактабимизда Миллий кун!
📅 3-октабр куни Хива шаҳридаги Президент мактабида эрталабки сафланиш тадбири бўлиб ўтди. Унда устозлар, мураббийлар ва ўқувчилар фаол иштирок этишди.
🇺🇿 Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Сўнгра ўқувчилар дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган янгиликлар билан ўртоқлашдилар.
✨ Барча ўқувчилар ва мактаб ходимлари миллий либосларда дарсларда қатнашиб, миллий қадриятларимизга бўлган меҳр ва эҳтиромларини намоён этдилар.
Бу кун мактабимизда ҳақиқий миллий руҳ, қувонч ва фахр муҳитини яратди.