Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Франсиядаги учрашувлари давом этмоқда
📰📰📰📰📰📰📰
🔴 Мактабгача ва мактаб та'лими вазирлигининг Франсиядаги учрашувлари давом этмоқда
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов ва “Ҳачетте Ливре” нашриёт гуруҳи раҳбарияти о'ртасида 2027–2030 йиллар мобайнида франсуз тили дарсликларини маҳаллийлаштириш ва етказиб бериш бўйича расмий келишув имзолади.
Унга кўра, 1–11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Пассе-Пассе” ва “Имагине” франсуз тили дарсликлари ўзбек таълим муҳити ва маданий контекстига мослаштирилади. Биргина 2027–2028-ўқув йили учун 190 000 нусхадан ортиқ дарслик ва иш дафтари етказиб берилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: “Ҳачетте Ливре” – 1826 йилда асосланган, Франсиядаги энг йирик ва дунёнинг етакчи нашриёт гуруҳларидан бири. 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, йилига миллионлаб нусхада таълим дарсликлари, жумладан хорижий тил ўргатиш материаллари нашр этади.
🔰 Шунингдек,“Франcе Эдуcатион Интернатионал” бош директори Анри Зермак билан учрашув бўлиб ўтди. Унда:
🔹Франсуз тилини о'қитишни ривожлантириш
🔹Педагог кадрлар малакасини ошириш
🔹Та'лим сифати мониторинги ва баҳолаш тизимларини такомиллаштириш
🔹DELF ва DALF тестларини Ўзбекистонда кенгайтириш
🔹Франсуз тилини хорижий тил сифатида ўқитилаётган мактабларга “Франcе Эдуcатион” лейблини тақдим қилиш амалиётини кенгайтириш.
каби ё'налишлардаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍