Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабз давлат…

28.05.2025 617

✅✅✅✅
#Университетлар_фаолияти

✅ Мактабгача ва мактаб та'лими вазири Ҳилола Умарова Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабз давлат педагогика институтида бўлди.

➖ Унда вазир ўқув биносининг ҳолати, аудиториялар, машғулот жараёнлари, Талабалар турар жойи ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔰 Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ташаббус ва таклифларга қулоқ тутилди ҳамда талабаларнинг касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

📍 Вазир Ҳилола Умарова кун давомида Шаҳрисабз давлат педагогика институти қошидаги Ёшлар марказида ҳам бўлиб, талабалар ҳамда мас'уллар билан суҳбатлашди.

📊 Ма'лумот ўрнида: айни пайтда марказда Институтнинг Тасвирий санъат, Технологик таълим ва Мусиқий таълим йўналишларида таҳсил олаётган жами 317 нафар талабага икки сменада ўқув машғулотлари ташкил этилган.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍