Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бошчилигидаги делегация айни вақтда Хитой Халқ…
📰📰📰📰📰📰📰
🔴 Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бошчилигидаги делегация айни вақтда Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида бўлиб турибди.
➖ Тадбирлар доирасида вазир Эъзоза Каримова Хитой Халқ Республикаси Таълим вазири Ҳуай Жинпенг билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Унда сунъий интеллектни мактабларда таълимига жорий этилишида Хитой тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
🔰Вазир Ҳуай Жинпенг Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларини юқори баҳолади ва илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
📍 Учрашув якунида томонлар ўртасида “Таълим соҳасида сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик” тўғрисида Меморандум имзоланди.
⏰ Маълумот ўрнида: мазкур учрашувлар “Рақамли таълим бўйича Жаҳон конференсияси—2026” доирасида амалга оширилмоқда.