Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

“Куч — адолатдадир!”

09.04.2026 463

“Куч — адолатдадир!”
Амир Темур

Амир Темур бобомизнинг ҳаёти ва фаолияти нафақат халқимиз, балки жаҳон давлатчилиги тарихида ўчмас из қолдирган буюк меросдир. У ўзининг мардлиги, юксак интеллекти ва сиёсий заковати билан парчаланган ўлкаларни бирлаштириб, дунёни лол қолдирган қудратли салтанатга асос солди.

Соҳибқироннинг “Темур тузуклари” асари бугунги кунда ҳам давлат бошқаруви, ҳарбий маҳорат ва юксак маънавият дарслиги бўлиб хизмат қилмоқда. Унинг ижодий ва бунёдкорлик руҳи Самарқанд, Шаҳрисабз ва кўплаб қадимий шаҳарларимизнинг маҳобатли обидаларида, илм-фан ва маданият ривожида яшамоқда.

Амир Темур шахси жаҳон тарихчилари ва адиблари томонидан доимо юксак эътироф этиб келинган. Унинг сиймоси Европа ва Осиё халқлари адабиётида мардлик, адолат ва бунёдкорлик рамзи сифатида гавдаланади. Бугун биз ўзлигимизни англашда, миллий ғуруримизни юксалтиришда Соҳибқирон бобомизнинг ўгитларидан куч оламиз.

Ҳурматли устозлар, азиз юртдошлар!

Бугун, 9-апрел — буюк саркарда, қудратли давлат арбоби ва илм-фан ҳомийси Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман!

✉️ Телеграм 📱 Инстаграм  🗳 Фаcебоок