Мактаб янгиликлари · Sport
“КОСМИК ПАРВОЗ – СУВ РАКЕТАСИ МУҲАНДИСЛИГИ” МУСОБАҚАСИ
🚀 “КОСМИК ПАРВОЗ – СУВ РАКЕТАСИ МУҲАНДИСЛИГИ” МУСОБАҚАСИ
Сизда нафақат назарий билим, балки ҳақиқий ракета конструктори бўлиш имконияти бор!
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9–11-синф ўқувчилари ўртасида ўзгача техник беллашув ташкил этилмоқда.
Мусобақа давомида сиз ўз ракетангизни лойиҳалаш ва учириш орқали физика қонуниятларини (Нютон қонунлари ва реактив ҳаракат) амалда синаб кўрасиз. Шу билан бирга, муҳандислик ва креатив фикрлаш қобилиятингизни намойиш этасиз, аеродинамика сирлари ҳамда ракета конструксиясининг нозик жиҳатларини ўрганасиз.
✅ Талаб ва шартлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин
✅ Иштирок этиш учун 15-апрелга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.
Агар сизда муҳандисликка иштиёқ ва парвозга интилиш бўлса — бу имкониятни бой берманг!