Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Кўҳна Самарқанд шаҳрида қизғин давом этаётган ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессияси доирасида қатор…

01.11.2025 950

🔴 Кўҳна Самарқанд шаҳрида қизғин давом этаётган ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессияси доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

✅ Хусусан, бугун Ўмон султонлиги Таълим вазири Мадина Ал-Шайбони бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида жойлашган Президент мактаби фаолияти билан танишди.

⚡️ Тадбир доирасида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан муассасанинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда эришилаётган ютуқлари, таълим сифатини ошириш борасидаги илғор методик усуллари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

👉 Меҳмонлар мактабда яратилган шароитлар ҳамда ўқувчиларнинг билим ва моҳоратларини юқори баҳолади ҳамда илиқ таассуротларини билдириб ўтди.

✅Шундан сўнг Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова ҳамда Ўмон султонлиги Таълим вазири Мадина Ал-Шайбони ўртасида эҳтиром ушрашуви ташкил этилди.

🌐 ЖОНЛИ ЭФИР

#Юнеско_Бош_конференсия_43_сессия

🌍🌍🌍🌍🌍🌍