Ким ёр анга илм, толиби илм керак
Ким ёр анга илм, толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак!
Мен толиби илм-у толиби илме йўқ,
Мен бормен илм толиби - илм керак.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Бугун улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 543 йил тўлди.
Бобурнинг таълим-тарбиявий қарашларидаги бош ғоя ватанга садоқат ва муҳаббатдир.
Унинг шу мавзудаги шеърлари ёш авлодни Ватанни севишга, унга фидойи, содиқ бўлишга, ўз халқига хизмат қилишга ундаб, қалбида юксак инсонпарварлик, ватанпарварлик туйғуларини уйғотиши билан эътиборга моликдир.
Бобур шеърларида инсон камолоти учун билимнинг нақадар зарур эканлиги қайта-қайта уқтирилган.
У таълим-тарбия ҳақидаги ғояларини ўзининг &қуот;Бобурнома&қуот;, &қуот;Мубайян&қуот; каби асарларида баён этган.
Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уни ёд этиш, ҳар биримизга куч ва фахр беради ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Унинг халқига бўлган садоқати ва билимга бўлган қизиқишларини ўрганиш ва ўргатиш
ҳар доим бизни руҳлантиради.
✉️ Телеграм 📱 Инстаграм 🗳 Фаcебоок