Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида муҳим ташаббус!

23.01.2026 890

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида муҳим ташаббус!

2025-йил 22–23-декабр кунлари пойтахтимизда умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари учун инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус тест синовлари ташкил этилган эди.

Тест жараёнида ўқувчиларнинг грамматика, тинглаб тушуниш ҳамда ўқиб тушуниш кўникмалари баҳоланди.
✅ Тест натижаларига кўра C1 ва ундан юқори даража қайд этган ўқувчилар учун бугун Тошкент шаҳридаги Президент мактабида “Глобал Миндсет ин Мотион” номли махсус курсга Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова томонидан расмий равишда старт берилди.

🌎 Дастур Президент мактаблари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, иқтидорли ўқувчиларда:

- глобал дунёқараш,
- етакчилик салоҳияти,
- танқидий фикрлаш,
- барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган замонавий компетенсияларни
шакллантиришга қаратилган.
✨ Бу лойиҳа — билимли, очиқ фикрли ва глобал майдонга тайёр ёшлар авлодини тарбиялаш йўлидаги муҳим қадам бо'либ хизмат қилади.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍