Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
Келажак соати — Китобхонлик
📚 Келажак соати — Китобхонлик
Хива шаҳридаги Президент мактабида ўтказилган навбатдаги “Келажак соати” машғулоти китобхонлик мавзусига бағишланди.
Машғулот давомида ўқувчилар китоб мутолаасининг аҳамияти, унинг тафаккур ва шахсий ривожланишга таъсири ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Жараёнда ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, эркин фикр алмашиш ва мустақил хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
✨ Китоб — тафаккур манбаи!