Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Келажак илғор ёшлари бир маконда жамланади

11.03.2026 655

🧠 Келажак илғор ёшлари бир маконда жамланади

🇺🇿 Президент иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти расмий оавлод.уз платформаси ишга тушди!

Бу интеллектуал элита ва лидерлар бирлашаётган марказ, ёшларнинг фикри, ғояси ва салоҳияти учун халқаро майдонда рақобатбардош бўлиш пойдевори.

Мазкур платформада:

📢 Президент ташаббуси билан яратилган ва мамлакатнинг энг иқтидорли ёшларини бирлаштиради;

📢 Президент мактаблари, Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат, “Янги Ўзбекистон” университети битирувчилари, &қуот;Президент иқтидорли фарзандлари&қуот; миллий дастури иштирокчилари ҳамда “Ел-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларини ягона платформага жалб этади;

📢 Юртимиздан жаҳон университетларига қадар билим ва тажриба алмашиш имкониятини таъминлайди;

📢 Бу ерда сиз ўз ғоянгизни, стартапингизни, илмий ютуқларингизни ва лидерлик салоҳиятингизни бутун Ўзбекистон ва дунё ҳамжамияти билан бўлишишингиз мумкин!

❗️Президент иқтидорли ёшларни
қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти – бу келажак етакчиларининг учрашувлари, фикрларнинг синтези ва янгича фикрлаш доираси. Сиз ҳам бу динамик ва интеллектуал тармоқнинг бир қисмига айланишингиз мумкин.

🤝 Жамоага қўшилинг, фикр алмашинг, ўсиш йўлини бирга яратамиз - чунки келажак бугун бошланган жамиятлардан ҳосил бўлади.