Мактаб янгиликлари

Казакова Сахиба Абдурайимовна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ…

14.07.2025 1013

Казакова Сахиба Абдурайимовна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг Академик фаолият бўйича биринчи проректори лавозимига тайинланди.

Сахиба Казакова - Навоий давлат Педагогика институти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Таълимдаги меҳнат фаолиятини 2009-йилда Навоий педагогика коллежида бошлаган.

Республика таълим марказида, Осиё тараққиёт банкида ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2023-йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бугунга қадар Агентликнинг Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍

💬Институт расмий саҳифаларини кузатиб боринг

📱Телеграм | 📒Фаcебоок
📹ЁуТубе |  🌐Инстаграм