Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Жорий йилнинг 12-14-феврал кунлари Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўқув ишлар бўйича директорлар…
🌍🌍🌍🌍🌍🌍
Жорий йилнинг 12-14-феврал кунлари Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўқув ишлар бўйича директорлар учун “Академик етакчилик ва таълим сифати — Президент мактабларида барқарор ривожланиш модели” мавзусидаги республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида 2025/2026-ўқув йилининг 1-семестри якунларига кўра фанлар кесимидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек жараёнда Ал-Хоразмий Университети фахрий президенти Ислам Эл Ҳадарий томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Бунда илғор тажрибалар алмашинуви, таълим сифатини оширишга қаратилган ёндашувлар ҳамда самарали бошқарув механизмлари юзасидан тақдимотлар намойиш этилди.