Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Ихтисослаштирилган таълим тизимида навбатдаги муҳим йиғилиш

27.11.2025 890

Ихтисослаштирилган таълим тизимида навбатдаги муҳим йиғилиш

Жорий йилнинг 26-ноябр куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида Илмий-методик кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда нуфузли олий таълим муассасалари олимлари, ихтисослаштирилган мактабларнинг амалиётчи ўқитувчилари ва янги дарсликлар устида ишлаган муаллифлар иштирок этди.

🔺 Аввало йил сарҳисоби тақдим қилиниб, амалга оширилган ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди.
🔺 Агентлик мактаблари ўқувчилари учун ишлаб чиқилган қатор дарслик ва қўлланмалар муҳокама қилинди. Улар орасида:
– 7-синф Матншунослик дарслиги
– 7-синф Кимё дарслик мажмуалари
– 8-синф Информатика
– 9-синф Она тили
– Қорақалпоқ тилидаги 9-синф Она тили ва Адабиёт дарсликлари
– Педагогик маҳорат, халқаро баҳолаш ва Фан олимпиада марказлари томонидан тайёрланган ўқув дастур ҳамда қўлланмалар

📕 Кун тартибида белгиланган 6 та фан дарсликлари муаллифлар томонидан тақдим қилинди ва ҳар бир китоб бўйича кенгаш аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

✔️ Муҳокама якунида барча тақдим этилган дарсликларга олий таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган мактаблар томонидан ижобий тақризлар олингани маълум қилинди.

📝 Якунда Илмий-методик кенгаш томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида дарсликларни нашрга тавсия этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.