Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ва Университй оф Wарwиcк ўртасида ҳамкорлик алоқалари…
🇺🇿🇬🇧 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ва Университй оф Wарwиcк ўртасида ҳамкорлик алоқалари изчил равишда кенгаймоқда
🎓 Агентлик директори Севара Шакирова Буюк Британиянинг нуфузли университетларидан бири ҳисобланган мазкур олий таълим муассасаси вакили Дариа Патини билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида томонлар таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, истиқболли режаларни муҳокама қилдилар.
Учрашув жараёнида агентлик раҳбари тизимга қарашли таълим муассасаларининг фаолияти, эришилган ютуқлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Ўз навбатида, университет вакили халқаро талабалар учун яратилган имкониятлар, таълим дастурлари ва академик муҳит хусусида тўхталиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Университй оф Wарwиcк Буюк Британиядаги энг кучли ўнта университет қаторига кириб, нуфузли Русселл Гроуп аъзоси ҳисобланади. Университет, айниқса, бизнес, муҳандислик ва STEM йўналишларида юқори салоҳиятга эга. Бугунги кунда кампусда таҳсил олаётган 30 минг нафар талабадан қарийб 10 минг нафари дунёнинг 120 га яқин мамлакатларидан келган халқаро талабалардир.
Музокаралар доирасида қуйидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди:
⚫️ мактаб маслаҳатчиларининг малакасини ошириш, жумладан, Буюк Британия таълим тизими, битирувчи синф о'қувчиларини хорижий университетларга тайёрлаш ва тавсияномалар ёзиш бўйича махсус онлайн семинар ва тренинглар ташкил этиш;
⚫️ иқтидорли ўқувчилар учун университет профессорлари иштирокида халқаро мастер-класс ва маърузалар ўтказиш;
⚫️ STEM фанлари ўқитувчилари учун замонавий ўқув дастурлари асосида онлайн ва офлайн малака ошириш курсларини ташкил этиш;
⚫️ янги муҳандислик мактаблари лойиҳаси доирасида хорижий профессорларни ўқув жараёнига жалб этиш.
Учрашув якунида мазкур мулоқот икки томон ўртасида мустаҳкам таълим кўприкларини барпо этиш, илғор тажрибалар алмашинувини кучайтириш ва ёшларнинг халқаро таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.