Мактаб янгиликлари · Sport

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан 2026/2027-ўқув йили учун қабул жараёнлари…

08.06.2026 690

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан 2026/2027-ўқув йили учун қабул жараёнлари соддалаштирилган, шаффоф ва қулай қилиб ташкил этилмоқда.

✅ Янги ўқув йилида 9 та ихтисослаштирилган ва 11 та муҳандислик мактаби очилади.

➡️ 5 500 га яқин иқтидорли ўқувчи учун жой яратилади;
➡️ 700 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилади.

Агентлик томонидан 1-майдан бошлаб 1206 қисқа рақамли Cалл-марказ ишга туширилган. Ҳозирги кунга қадар 51 мингга яқин қўнғироқ қабул қилинган ва уларга тўлиқ маълумот берилган.

Ҳужжатлар онлайн тарзда — мй.гов.уз ва ариза.пиима.уз платформалари орқали қабул қилинмоқда.

✅ Спорт, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури учун ҳужжат қабули: 15-май — 4-июн кунлари мобайнида 383 мингдан ортиқ ҳужжат топширилди.

✅Президент мактаблари учун: ҳужжатлар қабули 25-майдан бошланган бўлиб, 14-июнга қадар давом этади.

✅Ма'лумот учун: тизимдаги ба'зи мактабларга ҳужжатлар қабули
8-июндан 15-июнга қадар узайтирилади.

Бу йил ариза топшириш жараёни 3 қадамгача қисқартирилган.

➡️ Талабгорларнинг вақти ўртача 15 дақиқагача тежалган;
➡️ Кераксиз ҳужжатлар ва бюрократик тўсиқлар бекор қилинган.

🖌 Имтиҳонлар 15-июндан 31-июлгача бутун республика бўйлаб 121 та катта сиғимли бинода ташкил этилади. Жараён очиқлик, адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади.