Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ҳамда ихтисослаштирилган…
✅ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида апрел ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинди.
✅ Мазкур ой доирасида ўқувчилар ва педагоглар иштирокида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Амир Темур – ўзбек давлатчилигининг ифтихори” мавзусида иншолар танлови, “Тирик тарих” лойиҳаси асосида Амир Темур салтанатининг Европа давлатлари билан дипломатик ва элчилик алоқаларини ёритувчи тарихий-бадиий ҳамда ҳужжатли филмлар намойиши ўтказилмоқда.
✅ Шунингдек, “Амир Темур ва Темурийлар ибрати” мавзусида давра суҳбатлари, “Уч авлод учрашувлари”, “Темур тузуклари” асари асосида “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Турон ё'лбарслари” ҳарбий-спорт мусобақалари доирасида “Темур тузуклари билимдони” шартлари ташкил этилмоқда. Ўқувчилар учун Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Ислом сивилизацияси марказига, шунингдек, Қуролли Кучлар таркибидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларига ташрифлар уюштирилмоқда.
Ушбу тадбирлар орқали буюк давлат арбоби, йирик саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси бўлган Соҳибқирон Амир Темурнинг ибратли ҳаёти ва ма'навий бой мероси кенг тарғиб этилмоқда.
Амир Темур сиймоси — миллий ғуруримиз, тарихий хотирамиз ва келажак авлод учун бебаҳо ибрат манбаидир.