Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида муҳандислик мактаблари ташкил этилади

18.09.2025 831

#соҳага_доир_ҳужжатлар

📣 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида муҳандислик мактаблари ташкил этилади

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги авлод муҳандисларини тайёрлаш ва муҳандислик таълимини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида “Янги Ўзбекистон” университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида муҳандислик мактаблари ташкил этилади.

👉 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб:

➖ мазкур мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш бошланади ҳамда бир синфда ўқувчилар сони 24 нафар, умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади;

➖ биринчи ўқув йилида 7-10-синфларга, иккинчи ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 6-синф битирувчилари орасидан 7-синфга қабул қилинади;

➖ ўқув жараёни 5 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади ҳамда дастлабки 3 йилда физика, математика ва хорижий тил фанларидан, кейинги 2 йилда муҳандислик фанлари бўйича бошланғич тайёргарликка эътибор қаратилади;

➖ муҳандислик мактабларининг 11-синф ўқувчилари учун икки ойлик мажбурий ишлаб чиқариш амалиёти (стажировка) жорий этилади;

➖ муҳандислик мактабларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича академик директор лавозими жорий этилади;

👉 2026-йил 1-январдан бошлаб:

➖ ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади;

➖ танловнинг Республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим саёҳати ташкил этилади;

➖ танловнинг Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган мактабга муҳандисликка оид лабораториялар жамланмасини ўз ичига олган Инновацион технопарк ташкил этиш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

👉 Қарорнинг тўлиқ матни