Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Раҳбар кубоги” доирасидаги спорт мусобақалари Хива…
🏆 “Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Раҳбар кубоги” доирасидаги спорт мусобақалари Хива шаҳридаги Президент мактабида ўз фаол стартини олди.
⚡️ Мазкур мусобақаларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларининг 8-, 9- ва 10-синф ўқувчилари волейбол, мини-футбол, стол тенниси ва шахмат йўналишларида ўзаро куч синашмоқда.
🔹 Беллашувларнинг асосий мақсади – ўқувчи-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жамоавийлик, дўстлик ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдан иборат.
✅ Бугун Хива шаҳридаги Президент мактабида вилоят миқёсида фаолият юритаётган ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Тадбир юқори руҳда, спортга хос ғайрат ва дўстона муҳитда давом этди.
🏛 Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе