Мактаб янгиликлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг 2025-йил 5-ноябрдаги 172-АФ-сон буйруғи…

17.11.2025 772

🏢 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг 2025-йил 5-ноябрдаги 172-АФ-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Хива шаҳридаги Президент мактабида коррупсияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини оширишга қаратилган бир қатор фаолиятлар йўлга қўйилди.

🗓 2025-йил 1–25-ноябр кунлари давом этадиган мазкур ойлик доирасида ўқитувчилар иштирокида “Стоп коррупсия” 🚫 хештеги остида турли ижодий ва ижтимоий челленжлар ташкил этилмоқда.

💫 Ушбу ташаббус ходимлар орасида ҳалоллик, поклик, масъулият ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга, шунингдек, коррупсияга қарши курашиш бўйича онгли ёндашувни ривожлантиришга хизмат қилади.

🔹 Коррупсиядан ҳоли жамият — фаровон ва барқарор келажак пойдевори.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе