Мактаб янгиликлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

26.06.2025 604

Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

✅ Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Шакиров Хасан Рустамович — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар “Янги Ўзбекистон” университети молиявий ва маъмурий ишлар бўйича проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Хасан Шакиров 2001-2016-йилларда Молия вазирлигида мас'ул лавозимларда, 2016-2020-йилларда Ташқи ишлар вазирлигида Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи, 2020-2022-йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида Молиялаштириш ва режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2022-2024-йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Вазирлик жамоаси Хасан Шакировга келгуси фаолиятида омад тилайди.