Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова халқаро таълим ва лойиҳа…

19.01.2026 963

📰📰📰📰📰📰📰

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова халқаро таълим ва лойиҳа бошқаруви бўйича етакчи экспертлар — Валентина Никитина ва Чрис Броwн билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон таълим тизимини глобал таълим маконига интеграция қилиш, Буюк Британия ва АҚШнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Интернатионал Баccалауреате (IB) дастурлари — MYP ва бошқа халқаро стандартларни Агентлик тизимидаги мактабларда жорий этиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.

🎓 Асосий йўналишлар сифатида:
Президент мактаблари битирувчиларини Ивй Леагуе ва бошқа ТОП университетларга тайёрлаш;

Ўқитувчи ва маслаҳатчилар учун халқаро тренинг ва вебинарлар;

Агентлик ходимлари учун хорижий университетларда стажировкалар;

Халқаро экспертлар иштирокида ёзги таълим дастурлари.

🌍 Шунингдек, 2026-йил феврал ойида Агентлик делегациясининг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган AIEA форумида иштирок этиши ва бир қатор нуфузли университетлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилди.

🤝 Учрашув якунида халқаро таълим ташкилотлари билан Меморандум оф Ундерстандинг (МоУ) имзолаш ташаббуси илгари сурилди.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍