Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Ал-Хоразмий университети…
🤝 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Ал-Хоразмий университети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббуслари билан бевосита мурожаат қилдилар. Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ижобий баҳоланиб, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
“Ёшларнинг фикри биз учун энг муҳим йўл кўрсатувчидир. Уларнинг ташаббусларига таяниб, биз келажакни қурамиз”, — деди С.Шакирова.