Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

01.10.2025 556

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Сиз азизларни 1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугун юртимизда таълим-тарбия тизимига, устоз ва мураббийларга бўлган эътибор янги босқичга кўтарилмоқда. Жамиятимизда ўқитувчининг ўрни ва таъсири тобора ортиб, мақоми янада мустаҳкамланмоқда. Бу эса Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир.

Президентимизнинг шу йилнинг сентабр ойида устозлар билан қилган мулоқотида ҳам сиз азизлар учун янги имтиёзлар ва янгиликлар э'лон қилинди. Бу тарихий янгиликлар ва ўзгаришларга эса педагогларимиз доимо фидойилик ва юксак масъулият билан жавоб бериб келмоқда.

Азиз педагоглар!

Сизлар — жамиятимизнинг таянчи, келажак бунёдкорлари бўлган ёш авлодни тарбияловчи улуғ зотларсиз. Сизнинг меҳрингиз ва сабоқларингиз туфайли ёшларимиз баркамол инсон, Ватанимизга садоқатли фарзанд бўлиб улғаймоқда.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ижодий ютуқлар, шарафли ва масъулиятли касбингизда зафарлар тилайман.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳилола Умарова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари