Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Ҳурматли ота-оналар!

01.07.2026 431

Ҳурматли ота-оналар!

🖌 Мактабгача тайёрлов гуруҳига ёки 1, 2, 3, 4-синфга топширмоқчимисиз?

📌 Тошкент шаҳрида жойлашган хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабнинг тайёрлов гуруҳига ҳужжат топшириш жараёни билан танишинг.

Аввало, ариза.пиима.уз сайтига киринг. Ота ёки онанинг шахсий маълумотлари ва телефон рақамини киритинг. SMS-хабарнома ана шу рақамга юборилади.

✅ “Ариза яратиш” ойнасида фарзандингизнинг маълумотларини киритиш учун “Фарзанд қўшиш” тугмасини босинг. Фарзандингизнинг ёшини танланг — “Мактабгача ёшдаги” ёки “1, 2, 3, 4-синф”ни белгиланг.

❗️ДИҚҚАТ! Агар фарзандингизни 1-синфга рўйхатдан ўтказаётган бўлсангиз, аввало уни яшаш ҳудудингиз бўйича бириктирилган умум та'лим мактабининг 1-синфига ёки хусусий мактабга рўйхатдан ўтказган бўлишингиз шарт. Шундан кейингина хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабга ариза топширишингиз мумкин.

✅ Шундан сўнг фарзандингизнинг маълумотларини киритиб, “Қидириш” тугмасини босинг. Тизимдан фарзандингизнинг рақамли маълумотлари топилгач, “Фарзанд қўшиш” тугмасини босинг. Энди фарзандингизнинг маълумотлари аризага асос қилиб олинади.

✅“Давом этиш” тугмаси орқали кейинги ойнага ўтинг. Бу ерда “Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб”ни танланг.

✅Яна “Давом этиш” тугмасини босинг. Энди фарзандингизнинг фотосуратини юкланг. Бу сурат имтиҳон жараёнида фарзандингизни аниқлаш учун хизмат қилади.

✅ Кейинги ойнада Сиз киритган маълумотлар асосида ариза шаклланади. Барча маълумотларни диққат билан текширинг. Агар ҳаммаси тўғри бўлса, “Тасдиқлаш” тугмасини босинг.

✨ Табриклаймиз! Аризангиз қабул қилинди. Ариза рақами SMS-хабарнома орқали юборилади. Биз 24 соат ичида аризангизни кўриб чиқамиз ва тасдиқлаймиз.

☎️ Агар саволларингиз бўлса, 1206 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.