Мактаб янгиликлари · OAV biz haqimizda

Ҳар сафар кириш имтиҳонлари бошланганида бир фикр хаёлимдан ўтади: бугун синовдан ўтаётган минглаб…

02.07.2026 509

✅ Ҳар сафар кириш имтиҳонлари бошланганида бир фикр хаёлимдан ўтади: бугун синовдан ўтаётган минглаб ўғил-қизлар орасида эртанги олимлар, муҳандислар, шифокорлар, дастурчилар ва Янги Ўзбекистон тараққиётини белгилайдиган ёшлар бор.

✅ Шу боис бугун биз нафақат имтиҳонларни ташкил этяпмиз, балки келажак учун мустаҳкам пойдевор яратяпмиз. 2026/2027-ўқув йилидан Агентлик тизими яна-да кенгаяди. Қўшимча 21 та янги таълим муассасаси фаолият бошлайди ва 5 мингдан ортиқ иқтидорли ўқувчи учун замонавий таълим олиш имконияти яратилади.

🖌 Бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири — халқаро тажрибага таянаётганимиздир. Айни кунларда Маршалл Cавендиш Эдуcатион ташкилотининг Таълим ечимлари раҳбари Жой Тан хоним мамлакатимизда бўлиб, кириш имтиҳонлари жараёнларини бевосита кузатмоқда. Бу ҳамкорлик баҳолаш тизимини халқаро стандартлар асосида яна-да такомиллаштириш, имтиҳонларнинг шаффофлиги ва холислигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

✅ Расмий саҳифалар