Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

ГЪАЛАБА МУБОРАК! 🏆

04.04.2026 1163

🏆 ГЪАЛАБА МУБОРАК! 🏆

Бугун, 4-апрел куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” турнирининг Хоразм вилояти ҳудудий босқичи ўз якунига етди.

🥇 Фахр билан эълон қиламиз!
Хива шаҳридаги Президент мактаби жамоаси ушбу нуфузли интеллектуал беллашувда 1-ўринни қўлга киритди!

💡 30 та саволдан иборат, уч турда ўтказилган муросасиз баҳсларда жамоамиз ўзининг билим, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди.

Ушбу ютуқ – ўқувчиларимизнинг тинимсиз меҳнати, устозларимизнинг фидойилиги ва жамоавий руҳнинг ёрқин натижасидир.

Энди жамоамизга республика босқичида ҳам омад ва улкан зафарлар тилаймиз!