Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Энг нуфузли халқаро олимпиадалар тарихида янги рекорд — 13 та медал
🥇Енг нуфузли халқаро олимпиадалар тарихида янги рекорд — 13 та медал
✅ 2025-йилда ўзбекистонлик ўқувчилар қатор хорижий давлатларда ўтказилган энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 13 та медал (2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза)ни қўлга киритди.
Хусусан:
📍 Бирлашган Араб амирликларида 96 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида — 2 та олтин, 2 та кумуш;
📍 Австралияда 105 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида — 4 та кумуш, 1 та бронза;
📍 Боливияда 90 дан ортиқ давлат иштирокида ўтказилган Халқаро информатика олимпиадасида — 1 та кумуш, 1 та бронза;
📍 Париж шаҳрида 96 та давлат иштирокида ўтказилган Халқаро Физика олимпиадасида — 2 та бронза медаллари соҳиби бўлди.
ЖОНЛИ ЭФИР