Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
“Ел-юрт умиди” жамғармаси тадбири
🇺🇿 “Ел-юрт умиди” жамғармаси тадбири
Хива шаҳридаги Президент мактабида “Ел-юрт умиди” жамғармаси кунлари доирасидаги навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
Унда “Ел-юрт умиди” жамғармаси бошқарма бошлиғи Ғ.Хатамов, жамғарманинг бош инспекторлари М.Файзиев ва бошқалар иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшлар учун хорижда таълим олиш, малака ошириш ва илмий фаолият юритиш имкониятлари, танловларда иштирок этиш тартиби ҳамда жамғарманинг янги лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.