Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Хива шаҳридаги Президент мактаби
🟩Еcо счоолс
🍀ЙCC
🌏Хоразм
🏫Хива шаҳридаги Президент мактаби
💧 22-МАРТ — БУТУНЖАҲОН СУВ КУНИ 💧
22-март — “Бутунжаҳон сув куни” муносабати билан, UNICEF ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган тарқатма материаллар асосида мактабимизда бир қатор экологик тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, 7-синф ўқувчилари учун география дарсида сувнинг аҳамияти, сув ресурсларини асраш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш мавзуларида махсус дарс машғулоти ўтказилди.
Шунингдек, ўқувчиларга сувни филтрлаш жараёни ҳақида тушунчалар берилиб, бу мавзу юзасидан амалий машғулот ҳам ташкил этилди. Ушбу машғулот орқали ўқувчилар сувни тозалаш усуллари ва тоза ичимлик сувининг аҳамияти ҳақида янада чуқурроқ билимга эга бўлишди. 💧🔬
@греен_боостерс
@ПСинКҳива