Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Дунёнинг етакчи санъаткорлари бир нуқтада

25.04.2026 799

⚡️ Дунёнинг етакчи санъаткорлари бир нуқтада

25-30-апрел кунлари Хива шаҳрида ЮНЕСКО ва ТУРКСОЙ шафелигида “Лазги” III халқаро рақс фестивали ўтказилади.

Унда дунё раққосаларининг моҳирона чиқишлари, ижодий беллашувлар ва ёрқин таассуротлар - барчаси мужассамдир.

Бу йилги фестивалда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 300 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Фестивалнинг мақсади, “Хоразм лазги рақси” санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, рақс санъати орқали халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборатдир.

⭐️Ушбу хабарни рақсга қизиқадиган ва лазги тарихини ўрганмоқчи бўлган яқинларингизга юбориб қўйинг.

🔹Телеграм 🔹Инстаграм