Мактаб янгиликлари

Агентлик ахборот хизматининг расмий огоҳлантириши

08.07.2026 866

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

📢Агентлик ахборот хизматининг расмий огоҳлантириши

🟡 Айни дақиқаларда ижтимоий тармоқларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва ходимлари номидан сохта аккаунтлар очилиб, улар орқали фейк (ёлғон) хабарлар тарқатилмоқда.

🎓 Агентлик расмий маълумотларни фақат қуйидаги манбалар орқали эълон қилади:

✅Расмий веб-сайт, Телеграм, ЁуТубе, Инстаграм ва Фаcебоок саҳифалари
✅Директор Севара Шакированинг расмий телеграм канали

⚠️ Эслатма:

❌ Ёлғон хабарларни тарқатманг;
❌ Сохта профилларни блокланг (Репорт);
❌ Шубҳали ҳаволаларга кирманг.

⚠️ Ҳурматли фуқаролар, Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директори ёки Агентликнинг бошқа мас'ул ходимлари сизга биринчи бўлиб шахсий мессенжерлар орқали ёзиб, шубҳали топшириқ, кўрсатма, молиявий талаб ёки турли таклифлар билан мурожаат қилмайди.

Агар сизга Агентлик номидан шундай мазмундаги хабарлар юборилса, уларга ишонмасликни, шахсий ма'лумотларингизни тақдим этмасликни ҳамда ҳеч қандай тўловни амалга оширмасликни сўраймиз.

Агентлик фаолияти юзасидан савол, мурожаат ёки таклифларингиз бўлса, фақат Агентликнинг расмий алоқа каналлари ва расмий ахборот манбалари орқали мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.