Мактаб янгиликлари · Sport

“МАЪНАВИЯТ ЕТАКЧИСИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

12.05.2026 610

📢 ДИҚҚАТ, Э'ЛОН!

“МАЪНАВИЯТ ЕТАКЧИСИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

🇺🇿“Маънавиятни юксалтириш - Янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашдир!”

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ихтисослаштирилган мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида республика танлови эълон қилинади!

🟢Танловнинг бош мақсади - таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни юқори савияда ташкил этаётган, ташаббускор, фидойи ва замонавий фикрловчи раҳбарларни аниқлаш, уларнинг илғор тажрибаларини республика миқёсида оммалаштириш ҳамда маънавий-маърифий фаолият самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишдир.

🟢Агар сиз:
🟢ёшлар қалбига йўл топа оладиган;
🟢таълим муассасасида соғлом маънавий муҳит яратаётган;
🟢инновацион лойиҳалар ва ташаббуслар муаллифи бўлган;
🟢ватанпарварлик, миллий қадрият ва маърифат тарғиботчиси бўлсангиз - унда бу танлов айнан Сиз учун!

🟢Танлов давомида энг илғор тажрибалар, креатив ёндашувлар ва самарали лойиҳалар намойиш этилади.

🟢Танловда иштирок этиш учун махсус платформа орқали рўйхатдан ўтилади ва материаллар электрон шаклда тақдим этилади.

Энг муносиб иштирокчилар Агентлик томонидан тақдирланади ва уларнинг фаолияти бутун республика бўйлаб оммалаштирилади.

Фурсатни бой берманг, ўз тажрибангиз, салоҳиятингиз ва лидерлик қобилиятингизни намоён этинг.