Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мактаб ва боғчаларда “Таълим барча учун” тамойили асосида инклюзив…

21.04.2026 509

✅ Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мактаб ва боғчаларда “Таълим барча учун” тамойили асосида инклюзив таълим йўлга қўйилди.

Бугунги кунда инклюзив таълим синфлари ташкил этилган мактаблар сони 2 023 та, қамраб олинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар сони 4 509 нафар, инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган боғчалар сони 208 та, жалб этилган болалар сони 1 234 нафарни ташкил этмоқда.

Инклюзив таълим жорий этилган таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган болаларнинг мустақил ҳаракатланишлари учун давлат бюджети, халқаро лойиҳалар ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан республикадаги ҳар бир 208 та туман (шаҳар) ларда намунавий шаклда “тўсиқсиз муҳит” яратилди ва бу жараён доимий давом эттирилмоқда.

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда касаллиги туфайли уйда таълим олаётган 14 568 нафар ўқувчиларимизнинг 30 фоизи (4370 нафари) ни умумтаълим мактабларига йўналтиришни режалаштирилган.

Шунингдек, онкологик, гематологик касаллиги билан даволанаётган болажонларимизнинг даволаниш давомида таълимдан узилиб қолмасликлари учун “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар “Меҳрли мактаб”нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона (2023-йил), Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент шаҳар (2024-йил) ҳамда Сурхондарё, Хоразм вилоятлари (2025-йил) филиаллари ташкил этилди.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍