Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Кембриж Университй Пресс & Ассессмент вакиллари Президент мактаблари имтиҳонларининг асосий босқичига ҳам…
🖌 Кембриж Университй Пресс &амп; Ассессмент вакиллари Президент мактаблари имтиҳонларининг асосий босқичига ҳам етиб келди
🎓 Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Кембриж Университй Пресс &амп; Ассессмент ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг асосий босқичига тайёргарлик ишлари ҳамда келгуси қабул жараёнлари муҳокама қилинди.
🖱️ Мулоқот давомида қабул синовларини халқаро тажриба асосида ташкил этиш, баҳолаш мезонларини ривожлантириш ҳамда ўқувчиларнинг таҳлилий ва мантиқий фикрлаши, муаммоларни ҳал этиш кўникмалари ва академик салоҳиятини янада аниқ баҳолашга қаратилган ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.
🖱️ Шунингдек, Кембриж Университй Пресс &амп; Ассессмент вакиллари Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг асосий босқичи жараёнларида ҳам иштирок этадилар. Бу ҳамкорлик қабул жараёнларининг шаффофлиги, холислиги ҳамда халқаро стандартлар асосида ташкил этилишини та'минлашга хизмат қилади.