Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Бугун Зулфияхоним таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан 6-синф ўқувчилари иштирокида…

02.03.2026 669

Бугун Зулфияхоним таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан 6-синф ўқувчилари иштирокида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилди. Шоиранинг Ватанга муҳаббат, садоқат ва инсонийлик туйғуларини тараннум этган шеърларидан намуналар ўқилди.

Суҳбат жараёнида ўқувчилар фаол иштирок этиб, асарлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир ёш авлод қалбида адабиётга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе