Мактаб янгиликлари

Бугун Хоразмдамиз. Вилоятдаги бир қанча таълим муассасаларида бўлдик.

05.12.2025 1017

Бугун Хоразмдамиз. Вилоятдаги бир қанча таълим муассасаларида бўлдик. Дастлаб давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Урганч шаҳрида яқинда фаолияти йўлга қўйилган Ал-Хоразмий университетида бўлиб, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдик.

Кейинги манзилларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали, Урганч давлат университети, Хоразм вилояти Педагогик маҳорат маркази, Хива шаҳридаги Президент мактаби, вилоятдаги профессионал таълим муассасалари, мактаблар, талабалар турар жойлари бўлди.

Ўрганишларимиз давомида таълим сифати, муассасалардаги инфратузилма, талаба ва педагоглар учун яратилган шароитларни кўздан кечирдик.

Масъуллар, педагог ва талабалар жамоаси билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар, келгуси режалар бўйича гаплашиб олдик.

Вилоятлар бўйлаб ўрганишларимиз давом этади.

@ҳилола_умарова