Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Бугун Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34…
Бугун Хива шаҳридаги Президент мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан ўқувчилар иштирокида байрамона Эрталабки сафланиш ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга:
✨ Давлат байроғининг яратилиш тарихи,
✨ Ундаги ранг ва рамзларнинг рамзий маънолари,
✨ Байроғимизнинг давлат маросимлари ва халқаро майдондаги ўрни
ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Сафланишдан сўнг барча синфларда “Ўзбекистон байроғи!” мавзусида Келажак соатлари ўтказилиб, ўқувчиларда юртга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган суҳбатлар олиб борилди.
🇺🇿 Байроғимиз — Ватанимиз шаъни, халқимиз ғурури, мустақиллигимиз ва миллий бирлигимиз тимсолидир!
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе