Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Бугун Хива шаҳридаги Президент мактабида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан 5-синф…
Бугун Хива шаҳридаги Президент мактабида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан 5-синф ўқувчилари ҳамда Хива шаҳар 10-сон умумтаълим мактабининг “Жасорат синфи” ўқувчилари иштирокида ҳарбий мусобақа ташкил этилди.
Мусобақа доирасида ўқувчилар:
✅ Камондан ўқ узиш
✅ Темур тузуклари бўйича савол-жавоб
✅ Армрестлинг
✅ Арқонга чиқиб тушиш ва бошқа жисмоний тайёргарлик машқларини бажардилар.
🏅 Тадбир давомида ўқувчилар нафақат жисмоний чидамлилик ва жасоратларини намоён этдилар, балки тарихий билимларини синаб кўрдилар.
Барча иштирокчиларни фаол иштироки ва жасоратлари билан табриклаймиз!