Бугун туркий халқлар адабиёти ва маданиятига катта ҳисса қўшган буюк мутафаккир, тарихнавис ва йирик…
Бугун туркий халқлар адабиёти ва маданиятига катта ҳисса қўшган буюк мутафаккир, тарихнавис ва йирик давлат арбоби — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 543 йил тўлди.
Ўрта асрлар давлатчилиги ва сиёсий ҳаётида катта ўрин тутувчи шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг беқиёс ақл-заковати ва ҳарбий салоҳияти, йирик саркарда эканлиги билан тарихда муносиб из қолдирган.
У асос улкан империя — Бобурийлар сулоласи даврида Ҳиндистон ҳар томонлама ривожланади, бу ерда адабиёт, санъат ва шаҳарсозлик тараққий этди.
Бобурнинг йирик адабий мероси ҳамда гўзал шеърий асарлари ҳозирга қадар катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўрганиб борилади.
Айниқса, унинг ўзбек тилида ёзилган &қуот;Бобурнома&қуот; асари ўша даврга оид бебаҳо тарихий манба ҳисобланади. Унда Бобур яшаган давр, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ҳамда воқеалар гўзал бадиий тасвир ва маҳорат билан акс эттирилган.
Буюк бобомизнинг шонли ҳаёт йўли ва бебаҳо адабий ижоди бугунги кун авлодлари учун катта ифтихор ва ғурур бағишлайди.