Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Бугун “Таълимда сифат, танловда шаффофлик” шиори остида умумий ўрта таълим мактабларида мактаб…

06.02.2026 1023

🌍🌍🌍🌍🌍🌍
#Келажак_марказлари

✅ Бугун “Таълимда сифат, танловда шаффофлик” шиори остида умумий ўрта таълим мактабларида мактаб маслаҳатчилиги лавозими учун талабгорларни саралаш бўйича Республика ўқув-семинари ташкил этилди.

🔰 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова қатнашиб, амалга оширилаётган ишлар, олдимизда турган вазифалар ва режалар ҳақида сўз юритди.

⏰ Тренингда Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова, Республика &қуот;Келажак маркази&қуот; директори Индира Холдорова, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда ҳудудий &қуот;Келажак марказлари&қуот; раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

➖ Семинар доирасида масъуллар томонидан:

➖Мактаб маслаҳатчилари учун тест якунлари ва суҳбат ўтказиш,
➖Кадрлар сиёсатини ривожлантириш: замонавий ёндашувлар ва стратегик устуворликлар,
➖Ҳудудий “Келажак” марказлари фаолиятини ташкил этишда молиявий масалалар юзасидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

🌐 Шунингдек, ҳудудий “Келажак” марказларида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар бўйича тақдимотлар ҳам бўлиб ўтди.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍