Мактаб янгиликлари

Бугун Ресубликамиз бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент…

25.06.2026 701

🇺🇿 Бугун Ресубликамиз бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Имтиҳон – ҳар бир бола учун масъулиятли, ҳаяжонли ва муҳим кун. Айниқса, Президент мактабларига кириш имтиҳони – бу нафақат билим, балки орзу ва келажак сари қўйилган илк қадамдир.

Шу сабабли, болажонларимизнинг кайфияти ва руҳий ҳолати биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Имтиҳон олдидан уларга кўтаринки руҳ ва ишонч бағишлаш мақсадида мусиқий дақиқалар ташкил этилди. Бу оддий, аммо самимий ташаббус уларнинг юзига табассум олиб келди ва қалбларига илиқлик улашди.