Мактаб янгиликлари

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари…

19.06.2026 855

🎓 Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан 2026/2027-ўқув йили кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ва муддатлари ҳамда жорий йилда фаолият бошлайдиган 21 та янги мактабга бағишланган матбуот анжумани ўтказдик.

✨ Анжуман давомида ҳамкасбларим — Агентлик директорининг ўринбосари Ҳасан Шакиров, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази директори Дилрабо Давидова ҳамда масъул мутахассислар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва жамоатчиликни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердик. Биз учун ҳар бир ота-она ва ўқувчининг фикри, саволи ҳамда ишончи жуда муҳим.

▶️ Матбуот анжуманининг тўлиқ ёзуви, қабул натижалари, кириш имтиҳонлари жадвали, янги мактаблар фаолияти ҳамда савол-жавоблар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

✨ Расмий саҳифалар