Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Бугун мен учун унутилмас ва катта масъулият юклайдиган кун бўлди.

31.07.2026 732

💐 Бугун мен учун унутилмас ва катта масъулият юклайдиган кун бўлди.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландим.

Аввало, менга билдирилган ушбу юксак эътироф учун самимий миннатдорлик билдираман.

Бу мукофотни шахсий ютуғим сифатида эмас, балки Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги жамоасининг кўп йиллик фидокорона меҳнати, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларимизнинг эътирофи деб қабул қиламан.

Сўнгги йилларда Агентлигимиз томонидан дунёнинг етакчи университетлари, халқаро таълим ташкилотлари ва хорижий ҳамкорлар билан самарали алоқалар йўлга қўйилди. Бугун ўқувчиларимиз дунёнинг нуфузли университетларида таҳсил олмоқда, устозларимиз эса илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириб, таълим тизимига татбиқ этмоқда.

Ишонаманки, таълим соҳасидаги ана шундай ҳамкорлик халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу шарафли йўлда елкадош бўлиб келаётган барча ҳамкасбларимга, устозларимизга, халқаро ҳамкорларимизга, ота-оналар ва азиз ўқувчиларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман.

➡️ Расмий саҳифалар