Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Бугун мактабимизда “Тадбиркор ва ёшлар” мавзусида мотивацион учрашув бўлиб ўтди.
Бугун мактабимизда “Тадбиркор ва ёшлар” мавзусида мотивацион учрашув бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларимиз DATA таълим стансияси ҳамда DATA халқаро мактаби асосчиси, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори Шаҳзод Собиров билан учрашиб, қизиқарли ва илҳомлантирувчи суҳбатда иштирок этдилар.
Учрашув давомида меҳмонимиз ўзининг ҳаёт йўли, тадбиркорлик фаолияти, таълим соҳасидаги тажрибалари ҳамда муваффақият сари эришиш сирлари билан ўртоқлашди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди ва келажак режалари бўйича муҳим маслаҳатлар олдилар.
Бундай учрашувлар ёшларнинг орзу-мақсадларини янада мустаҳкамлашга, уларда тадбиркорлик руҳини шакллантиришга хизмат қилади.
Хива шаҳридаги Президент мактабининг расмий саҳифалари:
Телеграм | Инстаграм | Фаcебоок| Ёу тубе