Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Бу йил Конституция куни ҳар қачонгидан ўзгача нишонланмоқда.

08.12.2025 802

Бу йил Конституция куни ҳар қачонгидан ўзгача нишонланмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Конституция кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.
 
Фармойишга белгиланганидек, таълим ташкилотларида Конституция дарслари атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд ва адлия тизими, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказилмоқда. “Келажак соати” дарсларидан бири “Менинг ҳуқуқларим” деб номланиб, ҳар бир боғча, мактаб, ОТМда таъсирли, мазмунан бой ва креатив контентлар орқали ўтиб берилди.

Булардан мақсад битта: ўқувчи-ёшлар, фарзандларимиз, педагоглар ўзининг конституцион ҳуқуқларини яхши билсин, ўргансин. Зеро, давлатимиз раҳбари байрам табригида алоҳида таъкидлаганларидек, ёшларимизга Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўргатиш, уларни конституциявий қадриятлар асосида юксак онгли ва ватанпарвар фуқаролар, сиёсий тафаккур ва ҳуқуқий маданият эгалари этиб тарбиялаш олдимизда турган ғоят муҳим вазифадир.

Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати. Ҳуқуқларимиздан самарали фойдаланайлик, эркинликларимизни қадрлайлик, бурчларимизни ёдда тутайлик!

Ҳилола Умарова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари

@ҳилола_умарова