Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Бўлғуси Хоразмий, Беруний, Ибн Синолар
Бўлғуси Хоразмий, Беруний, Ибн Синолар
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳурматли Президентимиз нуфузли халқаро фан олимпиадаларидаги натижаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар ва юртимиз шарафини ҳимоя қилган илм-фан юлдузларини буюк аждодларимизга қиёсладилар.
“Шу йилнинг ўзида ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 2 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритди. Биз МДҲ мамлакатлари ўртасида кимёдан – иккинчи, математика ва иқтисодиётда – учинчи, IT ва география бўйича тўртинчи ўринларни эгаллаган ўғил-қизларимиз тимсолида бўлғуси Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синоларни кўрамиз.
Сафлари тобора кенгайиб бораётган бундай интилувчан, истеъдодли ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди, ғуруримиз тимсолидир”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Укаларим ва сингилларим, бу катта масъулият эканлигини ҳис этяпсиз, деб ўйлайман. Давлатимиз, халқимиз ва президентимиз ишончини оқлаш учун илм-фан йўлида меҳнат қилишдан асло тўхтаманг!
@ҳилола_умарова